← Barcha she’rlar
Овоздастак тутса кимдир сўзла деб
Bu yozuv kirill alifbosida.
Овоздастак тутса кимдир сўзла деб,
Сўзлар эркин дея суйинма ҳаргиз.
Эркин бўлган сўзлар тилингдан чиқиб
Сени банди этгай, эй дўсти азиз!
Ҳар жойда, ҳар қачон сўзингга ҳоким,
Тилингга ҳукмрон бўла билсанг, бас –
Сендан ғолиб келмас курашда ҳеч ким,
Эркин яшаб, эркин олгайсан нафас.
Сўзни гавҳар янглиғ авайла, асра,
Энг зарур ўринга харжла пурвиқор.
Шунда сукунатда чекмассан ҳасрат,
Сукутинг ҳам тоғдек касб этгай залвор.
Акром МАЛИК