← Barcha she’rlar

Ўзини кўз-кўзлаш хотинларга хос

She’r · 1 daqiqa o‘qish
Bu yozuv kirill alifbosida.

Ўзини кўз-кўзлаш хотинларга хос,
Номаҳрам нигоҳлар бағишлар ҳузур.
Атир сепар шундан, турмаклагай соч,
Олқиш-офариндан топгайдир сурур.

Ўзини оқила кўрсатмоқ учун
Кечаю кундузда ўқигай, ҳайҳот.
Гар бу иллатларин енголса бутун,
Икки дунёлари бўлурди обод.

Ўзини яширган аёлдек ҳеч ким
Мақом касб этмагай Худо олдида.
Агар аёл бўлса нафсига ҳоким,
Эрлар тенг келолмас унинг пойига.

Акром МАЛИК