← Barcha she’rlar
Бахтли яшашнинг бир буюк сири бор
Bu yozuv kirill alifbosida.
Бахтли яшашнинг бир буюк сири бор,
Балки сир эмасдир, оддий ҳақиқат:
Ҳатто боланг бўлсин, инсондан зинҳор
Яхшилик қилгай деб чекма машаққат.
Одамзод хатодан иборат, ахир,
Худди сену мендек танида титроқ.
Зулм қилмаса, бас, кўрмаса ҳақир,
Яхшилик бўлгайми бундан ортиқроқ?!.
Ҳа, банда ожиздир, бўлма умидвор,
Раҳму шафқат деган гулдасталар тут.
Қалбингни ғашликдан покла ва зинҳор
Комил яхшиликлар қилгилу, унут.
Акром МАЛИК