← Barcha she’rlar
Йўлбошчи бўлмаган сафар хатардир
Bu yozuv kirill alifbosida.
Йўлбошчи бўлмаган сафар хатардир,
Бошсиз тан яшамас, бўлгайдир ҳалок.
Эски китоблардан келган хабардир –
Оқил устоз қадрин қилгайдир идрок.
Устозсиз камолот касб этдим деган
Отасиз туғилдим дегандек бўлгай.
Устознинг қошига бош эгиб келган
Саодат кўкида офтобдек кулгай.
Акром МАЛИК