← Barcha maqolalar

Азиз дўстлар!

Maqola · 1 daqiqa o‘qish
Bu yozuv kirill alifbosida.

Азиз дўстлар!

Яхшимисиз? Кайфиятингиз яхшими?

Қишнинг сукутли оқшомида "Мен севган шеър" танлови ғолибларини эълон қилишни Аллоҳ насиб этиб турибди.

Бу танлов "Акром Малик ихлосмандлари" номли гуруҳ аъзолари ўртасида ўтказилган эди.

Ғолибларни баҳолашда қайси мезонларга диққат қаратилди?

1. Матн кайфиятини тушунгани.
2. Сўзларнинг маъносига мувофиқ оҳанг бера олгани.
3. Ишни тақдим этиш сифати.

Ана шу шартларга кўра беш нафар иштирокчининг ишини бирдек ғолиб деб билдик. Ҳеч кимга рақамланган ўрин бер олмадик, балки ҳамма тенг мақомда зафар қучдилар!

Ғолибларимизга эсдалик совғалар ҳамда Акром Малик дастхати ёзилган китоб тақдим этилади, иншааАллоҳ.

Ғолибларимизни табриклаймиз, кейинги лойиҳаларимизда ҳам фаол қатнашадилар деб умид қилиб қоламиз.

Каналимизда ғолиблар ўқиган шеърларни бирма-бир эълон қилишни бошлаймиз, иншаАллоҳ!
Ҳаммангиздан Аллоҳ рози бўлсин!