← Barcha maqolalar

Илмнинг ихлосмандлари!

Maqola · 2 daqiqa o‘qish
Bu yozuv kirill alifbosida.

Илмнинг ихлосмандлари!

Камина ходимингиз акром малик кўплаб китобхонлардан, илм мухлисларида мактублар оламан.

Улар билан телеграм-мактубот орқали суҳбатлашаман, баъзан учрашаман.

Самимий ва мухлис қалбли инсонлар дийдори, уларнинг сўзлари ҳамиша биз фақирни чексиз шодлантиради.

Лекин бу сафар Сизга ҳавола қилаётганимиз мактуб шу чоққача ўқиганим мактубларнинг энг ҳаяжонлиси бўлди: кўзимизга ёш келди, шукур туйғулари қалбимизда жўш урди.

Ўзингиз ҳам ўқиб кўринг ва айнан қайси тафсилот бизни ҳайратга солганлигини хулоса қилинг.

Марҳамат:

Илм талабгорлари ёзган мактубларнинг энг таъсирлиси

Қишлоқнинг оддий, вақтида ўқишга имкони бўлмаган аёлиман!

Алҳамдулиллоҳ, икки ойдан ошди - эски туркий алифбони ўрганиб келмоқдаман.

Бунга сабаб ўғлим!

У Акром Малик устоздан эски туркийдан сабоқ оларди. Унинг сабоқлари давомидаги хаяжони, илмий мунозаралари, фикрлари менга туртки бўлди десам адашмайман.

Эски туркий алифбони ўрганиш ўзгача бир олам бўлди мени учун. Устознинг маърузаларидан, бу ҳаётга қорин тўйдириш, моддий бойлик тўплаш мақсадида меҳнат қилиш учун келмаганимни англадим.

Бир она, ОЛЛОҲИМ насиб қилса, буви сифатида набираларимга эски туркий алифбони ўргатиб, тарихимиз, боболари қандай илмли, маърифатли инсон бўлганликларини уқтириб, шу аждодларга муносиб фарзанд қилиб тарбиялаш ниятидаман!

Ҳеч бир нарса машаққатсиз-захматсиз гўзал бўлмайди!

ОЛЛОҲИМ ўзи барча илм талабинда юрган бандаларини, илмини, зеҳнини зиёда, элимизга-юртимизга манфаатли қилсин.

Уллижон ҚУРБОНОВА

#tavsiya