← Barcha she’rlar

Кимнидир дўст дея бағрингга боссанг

She’r · 1 daqiqa o‘qish
Bu yozuv kirill alifbosida.

Кимнидир дўст дея бағрингга боссанг,
Сиру асрорингни қилсангу ошкор –
Тақдир-да, оёғинг бошласа оқсаб,
Ул "дўст" югурмоқни айласа шиор...

Ва яна бошингга ёғиб синовлар,
Сендан турфа каслар бўлса бадгумон,
Қўққис бош кўтарса йўлингда ғовлар,
Ул "дўст" бўлиб қолса ёнингдан гумдон!

Жанозасин ўқиб, кўмиб қўй, минбаъд,
Кўчасидан ўтма адашиб ҳатто.
Қалбингдан суғуриб улоқтир, токи
Қалбинг соғинмасин, қилмасин хато!

АкромМАЛИК