← Barcha she’rlar

Икки тоифадан хиёнат чиққай

She’r · 1 daqiqa o‘qish
Bu yozuv kirill alifbosida.

Икки тоифадан хиёнат чиққай –
Ё ҳаромзода, ё зоти паст қулдан.
Зотан, Ҳақ сўзини пок зотлар уққай,
Ҳақиқат эскидан шу тарзда бўлган.

Хиёнатни унутгай яна икки кас –
Ё валади зино, ё зоти паст қул.
Зотан, покиравлар одати эмас –
Қайта тутмоқ чаққан чаёнларга қўл.

Зоти хиёнатдан, эй булғанганлар,
Илоҳий қасосдан қўрқингиз минбаъд.
Шайтон нафасига, эй чулғанганлар,
Йиғлаб тавба қилинг, абадул абад!

Акром МАЛИК