← Barcha she’rlar

Гар иззат тиласанг, аросатдан қоч

She’r · 1 daqiqa o‘qish
Bu yozuv kirill alifbosida.

Гар иззат тиласанг, аросатдан қоч –
Ҳамма томон бўлма, битта томон бўл.
Ғариб, бечорага қучоғингни оч,
Майли, нотавон бўл, ранги сомон бўл.

Пир қилмай яхшилар ҳафсаласини,
Тубанлик чоҳидан қилгайсан ҳазар.
Ва қўймай фаросат машъаласини,
Ҳиммат туғин тутсанг, топгайсан зафар.

Акром МАЛИК