← Barcha she’rlar

Талаб қил илмни, толиби илм

She’r · 1 daqiqa o‘qish
Bu yozuv kirill alifbosida.

Талаб қил илмни, толиби илм,
Зотан, жаҳолатнинг ғолиби илм.
Олим бўлиб, аммо одамийликни
Билмасанг, не фойда, эй, олиб илм?!

Илм бер, эй устоз, толиқма асло,
Ундан зиё топгай кўзлари аъмо.
Илм офат бўлгай, одамийликни
Инсонга ўргата олмасанг аммо!

Илм эшиклари тургайдир ёпиқ,
Одамзод илмга бўлса нолойиқ.
Энди илм йўқдир, энди нур йўқдир,
Кетмасанг, бас энди, йўлингдан тойиб…

Акром МАЛИК