← Barcha she’rlar

Бахт учун ширин сўз, очиқ юз етар

She’r · 1 daqiqa o‘qish
Bu yozuv kirill alifbosida.

Бахт учун ширин сўз, очиқ юз етар,
Енгиб оғриқларни кулмак шоён иш!
Ширин сўз қалбингга лолалар тутар,
Тили ширинларга офарин, олқиш!

Ширин сўз сабрнинг гулидир нафис,
Меваси бахт бўлгай, саодат бўлгай.
Қайси банда бўлса ҳалим, ширинсўз,
Уйида нур бўлгай, ҳаловат бўлгай.

Аммо тили аччиқ бўлмоқ балодир,
Бандаси ҳам безор, Худо ҳам безор.
Қутурган нафс тилга заҳар соладир,
Аччиқ сўз ҳар қалбга етказгай озор.

Тили аччиқ каснинг омади кулмас,
Устидан ёғилгай бадбахтлик тоши.
Заҳарханда бўлмоқ кимнинг хулқи, бас,
Қайғу сиртмоғига тиқибди бошин.

Акром МАЛИК