← Barcha she’rlar
Покдил йигит деди устозга дилхоҳ
Bu yozuv kirill alifbosida.
Покдил йигит деди устозга дилхоҳ:
"Бола подшоҳ экан, уникидир тахт!
Фариштадек маъсум, гулдек бегуноҳ,
Тили Аллоҳ дея чиқса, қандай бахт!"
Устоз табассум-ла деди ўшал дам:
"Гўзал сўйладинг, эй покиза нафас!
Инсоннинг илк сўзи қандай бўлса ҳам,
Сўнгги сўзи Аллоҳ дея чиқса, бас!.."
Акром МАЛИК