← Barcha she’rlar

Ёлғиз ўлтираркан паришон бир зот

She’r · 1 daqiqa o‘qish
Bu yozuv kirill alifbosida.

Ёлғиз ўлтираркан паришон бир зот,
Фақат Худо ёди уни забт этмиш.
Кўз очиб атрофга боқдию, ҳайҳот,
Кўрди – барча дўстлар ёнидан кетмиш.

Бойлик севгисидан холидир қалби,
Балки Ҳақ ёдига тўлмиш лиммо-лим.
Шунинг учун кетиб дунёнинг аҳли,
Энди келгай Ҳақнинг аҳли бўлса ким!

Акром МАЛИК