← Barcha she’rlar

Самимият жуда ҳам оппоқдир. Озгина доғ ҳам сезилиб қолади

She’r · 1 daqiqa o‘qish
Bu yozuv kirill alifbosida.

Самимият жуда ҳам оппоқдир. Озгина доғ ҳам сезилиб қолади.

Ана шу доғ савоб йўлидаги хизмат ва ҳаракатларни зое қилади.

Самимият ранги оқдир жуда ҳам,
Дарҳол билингайдир зиғирдай доғи.
Шу доғдан чекади кўнгиллар алам,
Шу доғдан қурийди ажрлар боғи.