← Barcha she’rlar
Дедилар: "Қайғули шеърларинг ўқир
Bu yozuv kirill alifbosida.
Дедилар: "Қайғули шеърларинг ўқир,
Душманлар шод бўлгай, дўстларда қайғу".
Дедим: "Душман бўлгач, севинсин-да бир,
Ахир, умид билан ғаним бўлган-ку!
Дўстлар дўст бўлдими - ғамимга шерик,
Бўлмаса, дўстлиги ёдидан чиққай.
Ғамкашлиги борки, одамзод тирик,
Начора, дўст бўлгач, сен-ла ғам чеккай!.."
Акром МАЛИК