← Barcha she’rlar
Қалб учун яралган эди бу дунё
Bu yozuv kirill alifbosida.
Қалб учун яралган эди бу дунё,
Қалб эса Ҳақ учун яралган эди.
Ҳақни зикр айлаб касб этсин сафо
Дея шони кўкка таралган эди.
Афсус, айламадинг дилни эҳтиёт,
Афсус, Соҳибига этмадинг фидо.
Шафқатсиз куйдиргай энди етти ёт,
Зотан, Ҳақдан уни қилмишсан жудо.
Десанг бу азоблар топсин ниҳоя,
Шунча оҳу-нола кифоя, етар.
Каломи шарифдан излагил соя,
Қалбни Зоти Ҳақнинг зикрига қайтар.
Акром МАЛИК