← Barcha she’rlar
Жуда кўп одамлар ваъдани гўё
Bu yozuv kirill alifbosida.
Жуда кўп одамлар ваъдани гўё
Кўкнори ё банг дея қилгайлар хаёл.
Шул сабаб хотиржам бўл деб доимо
Ваъда бера бошлар ҳар ишда дарҳол.
“Асаб қилмай тургин, қилмагил ғазаб,
Тинчлан, мана ваъда – бироз чекиб тур!”
Ё ваъда майи-ла сизни маст айлаб,
Ғойиб бўлиб қолгай, боланг кўпайгур!
Ҳолбуки, қиличдир, аслида, ваъда,
Бошингни кесишга шай, бажармасанг!
Бошсиз юрганидан ғофиллар қанча,
Кўксини қоплаган қават-қават занг…
Акром МАЛИК