← Barcha she’rlar

Бир кун жам бўлдилар аҳбоблар дилхуш

She’r · 1 daqiqa o‘qish
Bu yozuv kirill alifbosida.

Бир кун жам бўлдилар аҳбоблар дилхуш,
Дилнинг хунлигидан қурдилар суҳбат.
Кўнгиллар бамисли парвоз этди қуш,
Тарқаб кетди қуюқ абри уқубат.

Айлана-айлана гуфтор меҳвари
Келди бандаларнинг кирдикорига.
Очилди сирларнинг авра-астари,
Сўз ўтди ошиқлар оҳу зорига.

Деди бир аҳли ҳол: “Менга шу севинч –
Роббим ризоси-чун қилсам савоб иш.
Бу ишдан алағда кўнгил бўлгай тинч,
Баҳорга эврилар қаро аёз, қиш”.

Шунда бир қайғудан жигари кабоб
Йиғлай-йиғлай деди боши эгик, хам:
“Менда нима қилсин хуш амал, савоб,
Гуноҳ қилмасам, бас, шу куним байрам…”

Акром МАЛИК