← Barcha maqolalar

Ифк (туҳмат) ҳодисаси пайтида ансорлардан бир аёл Оиша розияллоҳу анҳонинг…

Maqola · 1 daqiqa o‘qish

Ифк (туҳмат) ҳодисаси пайтида ансорлардан бир аёл Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига кирди. У ҳеч бир сўз айтмади, фақатгина Оиша онамиз билан узоқ йиғлади. Онамиз кейинчалик:
«Бу аёлни асло унутмаганман», деб эсладилар.

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу Табук ғазотидан ортда қолганидан сўнг, маълум муддат ўтиб тавбаси қабул қилинди. Шу хушхабар билан у масжидга кириб келдилар.

Шунда Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу шошиб келиб, уни қучоқлаб табрикладилар. Каъб розияллоҳу анҳу:
«Талҳанинг бу ишини асло унутмайман», деганлар.

Инсон қалби синган, оғир дамларда қолган чоғида кўнгил олиш, билдирилган далда ва ёрдам ҳеч қачон унутилмайди.

Adham Sharqoviyning kitobidan parcha edi. Qoʻshimcha qilaylik: odamning musibati hamisha ham sobit turmaydi, u ham ketadi, ammo sadoqatda sobit turmaganlarni oʻzi bilan olib ketadi. Musibatning eng buyuk foydalaridan biri ham shu boʻlsa ajab emas: sendan yiroqlarning asl haqiqatini senga Parvardigori olamning Oʻzi koʻrsatgani shuldir, vallohu a’lam.

Darvoqe, dalda ba’zan soʻzsiz, shunchaki gʻamzada bilan birga yonma-yon yigʻlash ila ham boʻladi. Shart emas nimadir deyish yoki nimadir qilish.

Quyoshing porlab, tonging otganda yoningda boʻlib, kech tushib, tunlaring boshlanganda qochadiganlar bulbullardan zulmatda hamroh boyqushlar afzaldir.